«кириш имтиҳонлари» тегли мақолалар


Видео, фото: ОТМларга кириш тест синовлари
1 август 2023, 13:47

Видео, фото: ОТМларга кириш тест синовлари

1 август эрта тонгдан талабалар қаторидан жой олишга ошиққан абитуриентлар ОТМларга кириш учун тест синовларидан ўтишни бошлади. «Газета.uz» мухбирлари пойтахтдаги имтиҳон олинаётган иккита ҳудуддан фоторепортаж тайёрлади. Видео, фото.

Ўзбекистонда абитуриентларга имтиҳондан сўнг университет ва ўқиш шаклини танлашга рухсат берилади
4 июл 2023, 11:23

Ўзбекистонда абитуриентларга имтиҳондан сўнг университет ва ўқиш шаклини танлашга рухсат берилади

2024/2025 ўқув йилидан ОТМга кириш имтиҳонлари «аввал тест, сўнг танлов» тамойили асосида ташкил этилади. Бунда абитуриентларга тўплаган балидан келиб чиқиб, таълим муассасаси, таълим йўналиши ва шаклини танлаш имконияти яратилади. Шунингдек, академик лицейларга қабулда ёзма имтиҳон бекор қилинади.

ОТМга ўқишга киришда кимларга имтиёз берилган?
17 июн 2022, 16:53

ОТМга ўқишга киришда кимларга имтиёз берилган?

Олий таълим вазири Абдуқодир Тошқулов ОТМларга киришда бериладиган имтиёзлар қайта кўриб чиқилиб, айримларидан воз кечилишини маълум қилди. «Газета.uz» кимлар қандай имтиёзларга эгалиги бўйича маълумотларни бир материалга жамлади. Уларнинг орасида зулфиячилардан тортиб, ҳарбий хизматчиларгача бор.

6-синфдан аъло баҳога ўқиганларга ОТМга киришда қўшимча балл берилиши мумкин (аниқлаштирилди)
11 август 2021, 19:34

6-синфдан аъло баҳога ўқиганларга ОТМга киришда қўшимча балл берилиши мумкин (аниқлаштирилди)

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов 6-синфдан аъло баҳога ўқиган битирувчиларга ОТМга кириш имтиҳонида қўшимча балл бериш бўйича таклифга изоҳ берди. «Боланинг тақдири нимага фақат бир кун билан ҳал бўлиб кетиши керак?», — деди вазир. У ушбу тизимни жорий қилишда коррупциянинг олдини олиш учун электрон кундалик ёрдам бериши мумкинлигини таъкидлади.

Кириш имтиҳонларига 30 млрд сўмдан ортиқ маблағ сарфланади
25 июн 2021, 11:35

Кириш имтиҳонларига 30 млрд сўмдан ортиқ маблағ сарфланади

Давлат тест маркази раҳбари Мажид Каримов кириш имтиҳонлари харажатлари 30 млрд сўмдан ошишини маълум қилди. Моддий-техник база учун сарфланадиган харажатлар бунга кирмаслиги айтилди. Каримовнинг сўзларига кўра, ДТМга ўтган йилги қабул жараёнларида 90 млрд сўм атрофида пул тушган.

Ностандарт тестлар
5 январ 2021, 09:53

Ностандарт тестлар

ОТМга кириш тестлари ва абитуриентларнинг билимларини баҳолаш хизматлари сифатини ошириш йўлларидан бири — соҳани монополиядан чиқариш ва соғлом рақобатни ривожлантириш бўлиши мумкин. «Газета.uz» колумнисти Комил Жалилов мавжуд тест ташкилоти ва у ўтказадиган тестлар стандартлари ва сифати борасида фикр юритади.

Энг юқори балл тўплаган абитуриентлар «бюджет»га ўтказилди
5 октябр 2020, 12:23

Энг юқори балл тўплаган абитуриентлар «бюджет»га ўтказилди

ОТМларга кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган абитуриентлар «бюджет»га ўтказилди. Республика ва халқаро танловлар ғолиблари учун қўшимча грант ўринлари ажратилмоқда.

ОТМларга кириш имтиҳонлари ўтказилишига доир якуний маълумотлар эълон қилинди
15 сентябрь 2020, 12:41

ОТМларга кириш имтиҳонлари ўтказилишига доир якуний маълумотлар эълон қилинди

Ўзбекистонда ОТМларга кириш имтиҳонлари якунлари эълон қилинди. Имтиҳонларда 1,2 млн нафар (95,1%) абитуриент қатнашди. 63 минг нафари эса келмаган, 1187 нафари эса тест синовларидан четлаштирилган. 90 нафар абитуриентда тана ҳарорати 37 даражадан юқори эканлиги аниқланган.

Очиқ спорт майдонидаги илк имтиҳонлар бошланди
20 август 2020, 19:55

Очиқ спорт майдонидаги илк имтиҳонлар бошланди

«Металлург» спорт мажмуасининг футбол майдонида Москва пўлат ва қотишмалар институти («МИСиС») Олмалиқ филиалига кириш имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда.

ОТМларга кириш имтиҳонлари ўтказиладиган жойлар рўйхати эълон қилинди
19 август 2020, 14:04

ОТМларга кириш имтиҳонлари ўтказиладиган жойлар рўйхати эълон қилинди

Ўзбекистон ОТМларига кириш имтиҳонлари 65 та жойда бўлиб ўтади. Тошкентда имтиҳонлар учун «Пахтакор» стадиони, Миллий боғ, Талабалар шаҳарчаси хиёбони, «Ашхобод» сайилгоҳи ва Ботаника боғи танланди. Бу йил абитуриентларнинг ота-оналари учун кутиш жойлари ташкил этилмайди.

Коронавирусга чалинган абитуриентлар тест синовларига қўйилмайди
7 август 2020, 18:13

Коронавирусга чалинган абитуриентлар тест синовларига қўйилмайди

Коронавирусга чалинган абитуриентлар ОТМларга кириш имтиҳонларига киритилмайди. Турли сабабларга кўра тест синовларида қатнаша олмаган абитуриентлар учун тест синовлари имтиҳонлардан 4 кун ўтгандан кейин алоҳида ўтказилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг